Кириш Регистрация
30/06 00:00 Германия 2-0 Дания
30/06 05:00 Канада 0-0 Чили
30/06 05:00 Аргентина 2-0 Перу
30/06 20:00 Насаф 3-2 Навбаҳор
30/06 20:00 Металлург 1-4 Олимпик
30/06 21:00 Англия 2-1 Словакия
01/07 00:00 Испания 4-1 Грузия
01/07 05:00 Ямайка 0-3 Венесуэла
01/07 05:00 Мексика 0-0 Эквадор
01/07 19:30 Нефтчи - Пахтакор
01/07 21:00 Франция - Бельгия
02/07 00:00 Португалия - Словения
02/07 06:00 АҚШ - Уругвай
02/07 06:00 Боливия - Панама
02/07 21:00 Руминия - Нидерландия
03/07 00:00 Австрия - Туркия

Чемпионлар лигаси. Бугун «Милан»– «Барселона», «Арсенал» – «Боруссия Д» ўйинлари бўлиб ўтади

Баҳо:
+ | -

Бугун Европа чемпионлар лигасининг F, H ва E гуруҳларида учинчи тур учрашувлари бўлиб ўтади. Бугун мухлислар зерикиб қолишмаслиги аниқ. Бир қатор учрашув бутун дунё футбол жамоатчилигнининг диққат карказида бўлиб турибди.

F гуруҳида бўлиб ўтадиган ҳар икки ўйин маркзаий мақомига давогар бўлиши мумин, лекин «Арсенал» ҳамда «Боруссия Д» жамоаларининг ўзаро тўқнашуви кўпчиликнинг қизиқишига сабаб бўлмоқда. Жамоалардан бири ўтган мавсумдаги чемпионлар лигасининг финалчиси «Боруссия Д», яна бири эса Англия чемпионатида етакчиликни сақлаб турган «Арсенал». Арсен Венгер жамоасини Месут Ўзил эвазига сезиларли кучайтира олган бўлса, Юрген Клопп жамоаси Пер-Эменик Обамеянг ва Генрих Мхитарянларни ўз сафига қўшиб олган. Хуллас ўйиннинг қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ.

H гуруҳидаги «Милан» ҳамда «Барселона» ўртасидаги ўйин нафақат турнинг, балки жорий мавсумдаги чемпионлар лигасининг ҳам маркзаий учрашувларидан бири. Бундай икки буюк клуб ҳар куни ҳам майдонда тўқнаш келаверишмайдида. Бугунги баҳс Миланда бўлиб ўтади.

E гуруҳининг марказий баҳси Германияда бўлиб ўтади. Маҳаллий «Шальке» ўз майдонида Лондоннинг «Челси» жамоасини қабул қилади. Ёзда немислар таркибига келиб қўшилган Кевин-Принс Боатенг жамоа етакчиларидан бирига айланиб бормоқда. «Челси» ҳам Моуриньо бошчилигида аста-секин ўз ўйинини топиб бормоқда.

Демак уйқу хафа бўладиган бугунги тун футбол мухлислар учун қизиқарли воқеаларга бой бўлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 13:09, 22.10.2013.
Ўқилди: 5092 марта.
Фикрлар: 28 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.