"Бавария" Загребнинг "Динамо" клуби аъзоси Ален Халилович трансфери бўйича музокаралар ўтказмоқда, деб ёзади Sport Mediaset.
Европалик футбол экспертлари ушбу 17 ёшли истеъдодни Гвардиола кашф этиши мумкин бўлган "янги Месси" деб аташмоқда. Хабарингиз бўлса, аргентиналик чарм тўп сеҳргари ҳам айнан шу ёшда "Барса" асосий жамоасига ўтган.
Бундан ташқари, хорват футболчисига минтақанинг бошқа етакчи чемпионатлари вакилларидан ҳам қизиқишлар бўлмоқда, аммо улардан энг ҳақиқатга яқини ва энг асосий даъвогар сифатида "Бавария" тилга олинади.
Ҳалиловичнинг трансфери "Динамо" билан шартномаси якунига етадиган ёзга қадар амалга ошиши ҳам мумкин.