Бу йил Россиянинг "Крылья Советов" клуби асосий ва ёшлар таркиби ўйинларини томоша қилиш учун "Металлург" стадионига ташриф буюрган ишқибозларга бепул иссиқ чой таклиф этилади. Бу ҳақда клуб расмий сайти хабар тарқатган.
Совуқ ҳавода иссиққина чой ичишни хоҳлаган мухлислар учун асосий таркиб ўйинларида ҳар бир трибуна тагида алоҳида, ўринбосарлар учрашувлари вақти иккинчи майдоннинг кириш қисмида махсус ташкил этилган жойларга боришлари мумкин.
Эслатиб ўтамиз, клубнинг йил охиригача ўз уйида ўтказадиган учта ўйини қолди: "Волга" (25 октябрь"), "Динамо" (9 ноябрь) ва "Краснодар"га (1 декабр) қарши.