Кеча меҳмонда "Андерлехт"ни 5:0 ҳисобида мағлуб этиб қайтган "ПСЖ" еврокубоклардаги ўзининг энг йирик ғалабасини қўлга киритди. Бу ҳақда УЕФА расмий сайти маълум қилмоқда.
Парижликларнинг ғалабасига 4та гол уриб катта ҳисса қўшган Златан Иброҳимович мусобақа тарихидаги покерга эришган 11-футболчи бўлган.