Кириш Регистрация
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 17:30 Бразилия 3-1 Марокаш
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:00 Украина 9-4 Венесуэла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи 0-0 Фиорентина
29/09 21:30 Бетис 1-0 Эспаньол
29/09 23:45 Наполи 2-0 Монца
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция 2-1 Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон 1-6 Аргентина
30/09 21:00 Ас-Садд 0-0 Истиқлол
30/09 21:00 Персеполис 1-0 Пахтакор
30/09 21:00 Ал-Васл 0-1 Ал-Аҳли (СА)
30/09 23:00 Ан-Наср (СА) - Ар-Райян
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

«Барселона» - «Реал Мадрид». Превью

Баҳо:
+1 | -

Бугун Тошкент вақти билан соат 21:00 Каталониядаги «Камп Ноу» ўйингоҳида «Барселона» ва «Реал Мадрид» жамоалари ўртасида Испания Ла лигасининг 10-туридан ўрин олган учрашув бўлиб ўтади. Ушбу учрашув мавсумнинг энг муҳим ўйинларидан бири эканлиги ҳеч кимга сир эмас.

“Реал Мадрид” Ла лигадаги сўнги ўйинда ўз майдонида “Малага” жамоасини қабул қилиб, кичик 2:0 ҳисобда мағлубиятга учратди ва ўз тақибчилари «Атлетико Мадрид» жамоаси билан орасидаги фарқни 2 очкога қисқартиришга эришдилар. “Реал Мадрид” жамоаси ҳозирда 9 та турдан сўнг 22 очко жамлаб, “Барселона” ва “Атлетико Мадрид” жамоаларидан сўнг 3-ўринда бормоқда. Агар бугун мадридликлар ғалабани қўлга киритсалар, «Барселона» жамоасига очколар бўйича етиб оладилар ва мусобақа регламентига асосан (регламентга асосан турнир жадвалида аввал ўзаро ўйинлар инобатга олинади) уларни қувиб ўтадилар. Жамоанинг сўнги учрашуви эса Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-тури доирасида «Ювентус» жамоасига қарши бўлиб ўтди. Унда «Реал Мадрид» 2:1 ҳисобида туринликларни мағлуб этди ва кейинги босқичга чиқиш учун катта қадам ташлади.

“Барселона” жамоаси Ла лигадаги сўнги ўйинда “Осасуна” жамоасининг меҳмони бўлиб кичик 0:0 ҳисобидаги дуранга имзо чекди ва муҳим 2 очкони қўлдан бой берди. «Барселона» 9 учрашувда 25 очко билан турнир жадвалининг 1 поғонасида бормоқда. Жамоа ўзининг сўнги учрашувини эса Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 3-тури доирасида «Милан» жамоасига қарши меҳмонда ўтказдилар ва учрашув 1:1 ҳисобида ўз якунига етиб, «Барса» кетма-кет 2-марта дуррангни қайд этди. Сўнги ўйинлардаги натижалардан келиб чиқиб шуни такидлаш лозимки, рақибларимизнинг ҳозирдаги ишлари унчалик ҳам қониқарли даражада эмас.

Таркибларга тўхталадиган бўлсак, жамоаларда бу борада муаммолар йўқ. Анчелотти бугун «Ювентус» жамоасига қарши учрашувда майдонга туширган футболчиларнинг кўпчилигини майдонга туширса керак. Жароҳат олганлардан Алонсо ўйинда иштирок эта олмайди.

Halamadrid.uz версияси бўйича жамоалар таркиби:
«Барселона»: Валдес, Алвеш, Пике, Пуёл, Адриано, Бускетс, Хави, Иниеста, Санчес, Неймар, Месси.
«Реал Мадрид»: Лопес; Варан, Рамос, Карвахал, Марсело; Хедира, Модрич, Ди Мария, Иско; Роналдо, Мората

Жамоалар шу кунга қадар ўзаро 225 марта учрашганлар. Уларнинг 90 тасида “Реал Мадрид” ғалабага эришган, 48 учрашувда дурранг қайд этилган бўлса, қолган 87 та учрашувда “Барселона” жамоасининг қўли баланд келган. Тўплар нисбати: 379-365, “Реал Мадрид” фойдасига. Сўнги учрашув шу йилнинг 2 март куни Мадридда бўлиб ўтган ва ўшанда “Реал Мадрид” 2:1 ҳисобида рақибларни мағлубиятга учратган. Ўша мавсумнинг биринчи даврасидаги учрашувда эса 2:2 ҳисоби қайд этилганди.

Сўнги ўзаро 5 учрашувда жамоалар қуйидаги натижаларни қайд этишган:

Ла лига. 02.03.2013. «Реал Мадрид» - «Барcелона» - 2:1
Қироллик кубоги. 26.02.2013. «Барселона» - «Реал Мадрид» - 1:3
Қироллик кубоги. 30.01.2013. «Реал Мадрид» - «Барселона» - 1:1
Ла лига. 7.10.2012. «Барселона» - «Реал Мадрид» - 2:2
Испания суперкубоги. 29.08.2012. «Реал Мадрид» - «Барселона» - 2:1

Сўнги 5 та учрашувда жамоалар қуйидаги натижаларни қайд этишган:
«Реал Мадрид»
23.10.2013. «Реал Мадрид» - «Ювенус» - 2:1. ЕЧЛ
19.10.2013. «Реал Мадрид» - «Малага» - 2:0. Ла Лига
05.10.2013. «Леванте» - «Реал Мадрид» - 2:3. Ла Лига
02.10.2013. «Реал Мадрид» - «Копенгаген» - 4:0. ЕЧЛ
28.09.2013. «Реал Мадрид» - «Атлетико Мадрид» - 0:1. Ла Лига

«Барселона»
22.10.2013. «Милан» - «Барселона» - 1:1. ЕЧЛ
19.10.2013. «Осасуна» - «Барселона» - 0:0. Ла Лига
05.10.2013. «Барселона» - «Валладолид» – 4:1. Ла Лига
01.10.2013. «Cелтик» - «Барселона» - 0:1. ЕЧЛ
28.10.2013. «Алмерия» - «Барселона» - 0:2. Ла Лига

Учрашув бугун соат 21:00 да бошланади. “Спорт” телеканали орқали эса ушбу баҳс эфирга узатилмайди.

Манба: www.halamadrid.uz
Киритилди: 13:11, 26.10.2013.
Ўқилди: 6163 марта.
Фикрлар: 34 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.