Кириш Регистрация
29/09 00:00 Осасуна 4-2 Барселона
29/09 15:30 Торино 2-3 Лацио
29/09 17:00 Сельта 1-1 Жирона
29/09 17:30 Бразилия 3-1 Марокаш
29/09 18:00 Рома 2-1 Венеция
29/09 18:00 Комо 3-2 Верона
29/09 18:00 Ипсвич 2-2 Астон Вилла
29/09 19:15 Атлетик Бильбао 1-1 Севилья
29/09 20:00 Украина 9-4 Венесуэла
29/09 20:30 Ман. Юнайтед 0-3 Тоттенхэм
29/09 21:00 Эмполи 0-0 Фиорентина
29/09 21:30 Бетис 1-0 Эспаньол
29/09 23:45 Наполи 2-0 Монца
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция 2-1 Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон 1-6 Аргентина
30/09 21:00 Ас-Садд 2-0 Истиқлол
30/09 21:00 Персеполис 1-1 Пахтакор
30/09 21:00 Ал-Васл 0-2 Ал-Аҳли (СА)
30/09 23:00 Ан-Наср (СА) - Ар-Райян
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

Карло Анчелотти: «Пенальти бўлганини бутун дунё кўрди, фақат ҳакам кўрмади»

Баҳо:
+ | -

"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти "Барселона"га қарши кечган ўйиндан кейин бош ҳакам Ундиано Мальенкони танқид қилди.

— Иккинчи бўлимда анча яхши ўйнадик, кўп прессинг қилдик, ўйинни назорат қилдик ва гол уриш учун кўплаб имкониятларга эга бўлдик. Яққол пенальти бор эди. Пенальти борлигини бутун дунё кўрди, фақат ҳакам кўрмади.

— Нима учун Рамос ярим ҳимояда ўйнади?
— Жамоанинг ўйинидаги мувозанатни тикламоқчи бўлдим. Ильяраменди "Ювентус" билан ўйинда ҳаддан ташқари кўп юкламага эга бўлгани учун мен таваккал қилишни истамадим. Рамос билан суҳбатлашганимда, у ўйнашдан хурсанд бўлишини айтди ва мен уни ярим ҳимояга қўйдим.

— Адрианонинг қўли...
— Бутун ўйинга татигулик вазият. Агар ўша вазиятда пенальти учун хуштак чалинганида карточка ҳам берилиши керак эди...

— Мағлубиятда ҳакамларнинг айби неча фоиз?
— Мен фоизлар ҳақида ўйлаётганим йўқ. Ўйин ўтди ва вазиятларга эга бўлдик. Биринчи бўлимда ҳаддан ташқари эҳтиёткорликка берилдик. Иккинчи бўлимда эса ўйинни назорат қилдик. Бор гап шу. Фозлар ҳақида ҳеч нарса билмайман.

— Бэйлнинг ўйинини қандай баҳолайсиз?
— У энди жамоадаги дастлабки ўйинларини ўтказяпти. Шериклари билан тил топишиб олиши керак. Жамоавий ҳаракатларда у ёмон ўйнамади.

— Бунгача сиз ҳакамлар ҳақида гапиришдан бош тортиб келардингиз. Нима учун бугун улар ҳақида гапиряпсиз?
— Сабаби мен вазиятларни яхши кўра олдим.

— Биринчи классико ёқдими?
— Фантастик атмосферада ажойиб ўйин бўлди. Бу яхши жамоалар иштирокидаги футбол шоуси. Биз ютишни истагандик, аммо биз ўз ўйинимизни такомиллаштириш жараёнидамиз.

Манба: sports.ru
Киритилди: 09:29, 27.10.2013.
Ўқилди: 4332 марта.
Фикрлар: 36 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.