Англия премьер лигаси 10-турининг қизиқарли учрашувларидан бири ўз ниҳоясига етди. «Ньюкасл» ўз майдонида «Челси»ни қабул қилган ҳолда 2:0 ҳисобида ғалаба қозонди.
Бир нечта учрашувдан буён ғалаба қозона олмаётган Алан Пардю шогирдлари Жозе Моуриньо жамоасини мағлуб этишнинг уддасидан чиқишди. Аввалига 68-дақиқада Гуффран ҳисобни очган бўлса, ўйин тугаши арафасида Реми якуний ҳисобни ўрнатди 2:0.
Англия чемпионати
10-тур
Ньюкасл – Челси 2:0 (0:0)
Голлар: Гуффран (68), Реми (89).
Ньюкасл: Крул, Дебюши, Янга-Мбива, Уильямсон, Сантон, Кабай, Тиоте (Анита, 53), Гуффран (Обертан, 84), Ш. Амеоби (Сиссе, 62), Сиссоко, Реми.
Челси: Чех, Иванович, Давид Луиз, Терри, Э. Коул, Рамирес, Лэмпард (Шюррле, 70), Мата (Виллиан, 62), Оскар, Э. Азар, Торрес (Это′О, 62).
Огоҳлантиришлар: Сиссоко (42), Давид Луиз (75), Рамирес (77), Реми (90).