Англия чемпионатининг навбатдаги турига бугун якун ясалади. Қолган икки ўйиндан биттаси тугади.
"Тоттенхэм" "Эвертон" майдонига сафар уюштириб нурсиз дурангга имзо чекди ва "Челси" ҳамда "Ливерпуль"нинг очко йўқотишидан фойдалана олмади. Ушбу натижадан кейин бу турда "Ливерпуль"ни мағлубиятга учратган "Арсенал" ўз таъқибчиларидан 5 очкога илгарилаб кетди.
АНГЛИЯ ПРЕМЬЕР-ЛИГАСИ, 10-тур.
3 ноябрь:
Эвертон – Тоттенхэм 0:0 (0:0, 0:0)
Эвертон – Ховард, Коулмэн, Дистен, Жагелка, Бейнс, Дж. Маккарти, Бэрри, Осман (Баркли, 63), Миральяс (Деулофеу, 63), Пиенар, Лукаку (Елавич, 86).
Тоттенхэм – Льорис, Уокер, Кирикеш, М. Доусон, Вертонген, Сандро (Дембеле, 61), Паулиньо, Леннон (Сигурдссон, 68), Холтби (Эриксен, 86), Таунсенд, Сольдадо.
"Кардифф"-"Суонси" учрашувида биринчи тайм давом этмоқда. Ҳозирча ҳисоб очилмади.