Кириш Регистрация
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция 2-1 Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон 1-6 Аргентина
30/09 21:00 Ас-Садд 2-0 Истиқлол
30/09 21:00 Персеполис 1-1 Пахтакор
30/09 21:00 Ал-Васл 0-2 Ал-Аҳли (СА)
30/09 23:00 Ан-Наср (СА) - Ар-Райян
30/09 23:45 Парма - Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал - Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут - Саутгемптон

АПЛ. Ван Перси «МЮ»га «Арсенал» устидан ғалаба келтирди

Баҳо:
+ | -

Англия чемпионаги 11-турининг марказий учрашуви ўз ниҳоясига етди. «МЮ» ўз майдонида «Арсенал»ни қабул қилди.

Бу учрашувда ҳам ташкилотчилар иккита жаҳон уруши вақтида Британияни ҳимоя қилганарни эслашни унутишмади. Ўйиндан олдин «We will remember them» сўзлари ёзилган байроқ стадион ўртасида пайдо бўлди ва барча бир дақиқа сукут сақлади.

Ўйинни Девид Мойес шогирдлари кескин ҳужумлар билан бошлашди. Гоҳ қанотлардан, гоҳ марказдан «Арсенал»ни шошириб қўйишга ҳаракат қилишди. Меҳмонлар эса ҳар замонда ёлғиз ўзи ҳужумда ҳаракат қилган Оливье Жируга тўп узатиб туришди, лекин франциялик футболчи «МЮ» ҳимоясига ҳеч қандай хавф туғдира олмади.

Ўйиннинг иккинчи декадаси ўтиб бораётган бир бақтда «Арсенал» посбони Воицех Шчесни «МЮ» футболчиси билан тўқнашиб кетди ва шифокорлар майдонга тушишга мажбур бўлишди. Яхшиямки, посбон жиддий жароҳатланмади.

Ўйинда Уэйн Руни ва Робин ван Персилар бир-бирларини жуда яхши тушуниб ҳаракат қилишди. 25-дақиқа ўтиб бораётган бир вақтда «Юнайтед» футболчилари бурчак тўпи тепиш ҳуқуқига эга бўлишди. Стандартни Уэйн Руни амалга оширди. Тўпга ҳаммадан баланд сакраган Робин ван Перси бир вақтлар роса хурсанд қилган «Арсенал» мухлисларини хафа қилди ва ажойиб голга муаллифлик қилди. Унинг бош билан берган зарбасига ба Оливье Жиру ва на Гибс халақт бера олишди 1:0.

Голдан кейин ўйин бироз секинлашди. Биринчи бўлим охирида эса «Арсенал» катта куч билан олдинга ўтди. Ҳужумлардан бирида тўп ҳаволатиб «МЮ» дарвозаси томонга узатилди. Тўпни қайтариш учун сакраган Давид де Хеа жамоа сардори Неманя Видичга ўзи билмаган ҳолда туртилиб кетди. Бу ҳолатдан кейин Видич тўғри кийиниш хонасига олиб кетилди ва иккинчи таймда ҳам майдонга қайтмади. Биринчи тайм шу тарзда «МЮ»нинг кичик устунлиги билан якунланди.

Иккинчи таймни «Арсенал» фаоллик билан бошлади. Биринчи бўлимда кўринмай қолган Месут Ўзил аста-секин ўзини кўрсата бошлади. «МЮ» ҳимояланишга мажбур бўлди. Ҳужумлардан бирида Ўзил чап қанотдан ёриб кирди ва дарвоза томон жуда кучли зарба берди, лекин тўп дарвоза тўрига ташқи томондан бориб тегди.

Бугун Руни ёшлигини эслади чоғи, кўп ҳолларда эҳтиросларини жиловлай олмади. Бир вазиятда у рақиб футболчисини хоккей усулида майдонга қулатгаy бўлса, Аaрон Ремсига қарши жуда қалтис поткат ташлади ва ҳакам томонидан сариқ карточка билан жазоланди.

Ўйин тугашига яқин «Арсенал» ҳужумга зўр берди. «МЮ» ҳимоясида палапартишликлар кузатилди. Ремси ҳамда Жируларда жуда яхши имкониятлар бўлди, лекин уларга охирги зарбада аниқлик етишмади. Иккинчи қаватда тан олиш керак Фил Жонс, Жони Эванс ва Крис Смолинглар «кононирлар»га кун беришмади.

84-дақиқада Дэвид Мойес илк юришини қилди. У Робин ван Перси ўрнига майдонга Маруан Фелайнини майдонга туширди. Ўша ўзгартириш амалга оширилаётганида рус ҳамкасбимиз Робин ван Персига нисбатан ажойиб ўхшатиш қилди ажойиб: «МЮ»нинг кафолатланган ақлдан оздириувчиси». 

Ростдан ҳам шу кеча Робин икки жамоа мухлисларини ҳам ақлдан оздирди. «МЮ» мухлисларини қувончдан, «Арсенал» фанатларини эса аламдан. Учрашув Дэвид Мойес жамоасининг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Англия чемпионаги
11-тур

Манчестер Юнайтед – Арсенал 1:0 (1:0)
Гол:
ван Перси (27).
Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Смоллинг, Видич (Клеверли, 46), Дж. Эванс, Эвра, Джонс, Кэррик, Валенсия, Руни, Кагава (Гиггз, 78), ван Перси (Феллайни, 85).
Арсенал: Шченсны, Санья, Косьельни, Вермален, Гиббс, Фламини (Уилшер, 61), Артета (Гнабри, 83), Рэмзи, Озил, Касорла (Бендтнер, 78), Жиру.
Огоҳлантиришдар: Санья (31), Джонс (42), Фламини (44), Руни (75), Уилшер (81).

Суонси – Сток Сити 3:3 (0:2)
Голлар:
Бони (56, 86), Дайер (74) – Уолтерс (8), Айрленд (25), Адам (90, пенальти).
Суонси: Треммель, Ранхель, Уилльямс, Чико, Дэвис, Бриттон, де Гузман (Шелви, 71), Раутледж, Посуэло (Каньяс, 90), Лама (Дайер, 55), Бони.
Сток Сити: Бегович, Кэмерон, Шоукросс, Хут, Питерс, Нзонзи, Паласиос (Адам, 72), Уолтерс, Айрленд (Уилсон, 72), Арнаутович (Этерингтон, 55), Крауч.
Огоҳлантиришлар: Чико (34), Хут (36), Уилльямс (60), Адам (80), Ранхель (81), Дайер (90), Раутледж (90), Бегович (90).

Сандерленд – Манчестер Сити 1:0 (1:0)
Гол:
Бардсли (21).
Сандерленд: Манноне, Бардсли, Браун, О’Ши, Челюстка, Колбэк, Ларссон, КиСон Ен, Джонсон (Борини, 87), Джаккерини (Гарднер, 72), Ст. Флетчер (Алтидор, 77).
Манчестер Сити: Пантилимон, Ричардс (Сабалета, 71), Демичелис, Лескотт, Коларов, Яя Туре, Хави Гарсия (Навас, 46), Насри, Агуэро, Милнер, Негредо (Джеко, 71).
Огоҳлантириш: Хави Гарсия (26).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 23:32, 10.11.2013.
Ўқилди: 4505 марта.
Фикрлар: 37 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.