Кириш Регистрация
02/03 00:45 Рома 3-3 Ювентус
02/03 01:00 Жирона 1-2 Сельта
02/03 22:30 Пиза 0-1 Болонья
03/03 00:45 Удинезе 3-0 Фиорентина
03/03 01:00 Реал Мадрид 0-1 Хетафе
04/03 00:30 Борнмут - Брентфорд
04/03 00:30 Эвертон - Бёрнли
04/03 00:30 Лидс - Сандерленд
04/03 01:15 Вулверхэмптон - Ливерпуль
04/03 23:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Daily Mail: «МЮ» Андрес Иньестани сотиб олишни кўзламоқда

Баҳо:
+1 | -

Трансфер олами тўғрисида кунора янгилик билан чиқиб турадиган Daily Mail бу сафар "Манчестер Юнайтед"нинг "Барселона" яримҳимоячиси Андрес Иньестага кўз олайтираётганини хабар қилди. Манчестерликлар Иньеста атрофидаги вазиятдан унумли фойдаланиб қолишни мақсад қилганлар чоғи.

Агар январгача Испания терма жамоасининг 29 ёшли аъзоси "кўк-анорранглилар" билан янги шартномага келиша олмаса, Англия чемпионлари уни ҳарид қилиш пайига тушадилар.

Аввалроқ Каталония клуби Иньестанинг маошини 12 миллион еврога оширишга тайёр экани борасида хабар бергандик. Аммо музокаралар футболчининг молиявий шарти сабаб унчалик юришмаяпти.

Эслатиб ўтамиз, амалдаги шартнома 2015 йил ёзида ниҳоясига етади.

Манба: www.dailymail.co.uk
Киритилди: 11:42, 14.11.2013.
Ўқилди: 2824 марта.
Фикрлар: 12 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.