Каталониянинг «Барселона» жамоаси келаси йил ёзда жамоа таркибини ҳужумчи билан тўлдирмоқчи. Бу ҳақда sport.es хабар бермоқда.
Жамоа устози Херардо Мартино жорий мавсум ниҳоясига етгач янги ҳужумчи сотиб олиш кераклигини клуб раҳбариятига билдирган.
«Барселона»нинг «шорт лист»ида «Боруссия Д» ҳужумчиси Роберт Левандовски ҳамда «Манчестер Сити» форварди Серхио Агуэролар келтирилган.
Левандовски жорий мавсумда Германия чемпионати доирасида 12 учрашувда майдонга тушган ва 9та голга муаллифлик қилган. Агуэро эса премьер лигада 10та ўйинда майдонга тушиб рақиблар дарвозасига 8та гол киритган.













