"Олимпиакос" клуби Греция терма жамоаси ҳужумчиси Константинос Митроглу январда "Ливерпуль" сафида пайдо бўлса, ажабланманг. Ҳар холда, Mirror тарқатган хабарда шундай маълумот бор.
Манбага кўра, "қизиллар" 25 ёшли ҳужумчи учун 7 миллион фунт стерлинг тўлашга тайёрлар. Қўшимча қилинишича, инглиз клуби скаутлари эътиборини футболчининг Руминия термасига қарши ўйини ўзига тортган.