Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль - Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Лионель Месси: «Майдонга тайёр бўлсам, қайтаман...»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» ва Аргентина терма жамоаси ҳужумчиси Лионель Месси учун жорий мавсум кўнгилдагидек ўтмаяпти. Аниқроғи, жароҳатлар унинг ўта юқори савияда ўйин намойиш қилиши учун халақит бермоқда.

Яқинда Месси яна жароҳат олди. Тахминларга кўра, у январгача майдонга туша олмайди. Ҳар сафар Месси жароҳатланганида тўлиқ тузалмай туриб ҳам майдонга қайтаверарди. Бу сафар эса. бутунлай оёққа турмагунча майдонга қайтмоқчи эмас.

- Афсусдамисиз?

- Ҳа. Чунки бундай бўлишини кутмагандим. Яна бир ачинарли томони, бу жароҳатни биринчиси тўлиқ тузалмай туриб олдим. Лекин бундан жиддий хавотирга тушмаяпман. Бунинг учун хар хил баҳоналарни қидириш ярамайди. Нотўғри ҳаракат қилдим ва жароҳат олдим.

- Агар ортга қайтишнинг иложи бўлганида бирор нимага ўзгартириш киритармидингиз? Ўртоқлик ўйинларида камроқ майдонга тушармидингиз? Жаҳон чемпионатидан олдин кўпроқ дам олишингиз керакмиди?

- Йўқ. Жароҳат олиш ёмон. Аммо ҳеч нарсани ўзгартиришни истамасдим. Бу жароҳат тақдир экан, юз берди. Мавсумдаги кўплаб ўйинларни ўтказиб юборадиган ягона футболчи эмасман. Бу барча футболчининг бошида бор. Танаффус пайтидаги ўйинлар ҳеч қандай босимларсиз ўтади. Буни кўнгилхушлик учун десам тўғрироқ бўлар. Биз бирлашамиз, ўйнаймиз ва кимларгадир ёрдамимиз тегади. Бундан роҳатланаман.

- Майдонни тарк этаётганингизда, мухлисларнинг хавотирга тушганини биласизми? Аргентинада эса бу миллий миқёсда муҳокама қилинмоқда...

- Мен шу даражада деб ўйламайман. Ваҳоланки, инсонларнинг мен учун қайғураётганларидан хурсандман. Бунинг учун уларга Facebookдаги саҳифам орқали миннатдорчилик билдирдим.

- Бу жароҳат жаҳон чемпионатига тайёргарлик режаларингизга ўзгартириш киритадими?

- Жароҳат олганим учун бирор бир янгилик қилишим шарт эмас. Режадагидек ишлашда давом этаман. Янгилик ўйлаб топишимга ҳожат йўқ.

- Бразилияда ўтказиладиган жаҳон чемпионатига оз қолгани ва мусобақада яхши формада бўлишингиз учун вақт кам қолганидан хавотирга тушяпсизми?

- Албатта. Мундиал яқинлашмоқда. Аммо мен бирор нарсага ўзгартириш киритмоқчи эмасман. Вақти келганда бўлажак турнирга тайёргарлик кўришни бошлайман.

- Жароҳатингиз туфайли турли гап-сўзлар тарқалди. Айтишларича, овқатланиш тизими ва физиотерапевтингизни алмаштирибсиз. Хуанхо Брау энди сиз билан ишламаяптими?

- Бундай миш-мишларни асоссиз тарқатишади. Барчаси ёлғон. Худди олдингидек овқатланяпман. Ҳозирча ҳеч нарсага ўзгартириш киритмадим. Мавсум олди йиғинларни ҳам ортиқча вазнларсиз бошладим. Сўнгги йилларда яхши ҳолатда бўлдим. Энди нимага бунга ўзгартириш киритишим керак?

- Физиотерапевтни ҳамми? У худди сизнинг соянгиздек эргашаркан?

- Ҳамма билиши учун: Хуанхо (Брау) «Барселона» физиотерапевти. Унинг зиммасига катта масъулият юклатилган. Бежизга жамоанинг бош физиотерапевти қилиб қўйишмади.

- Сизнинг ортингиздан аргентиналик мутахассиснинг мудом бирга юриши тўғрими?

- Йўқ. Буни ким айтди? Тўғри мендан хабар олиш учун терма жамоадан кимдир келади. Лекин у умумий ҳолатга аралашмайди.

- Апрелдан буён мушакларингизда муаммо бор. Бундан халос бўлиш учун бирор-бир янги йўлни танлаш ҳақида ўйлаб кўрдингизми?

- Йўқ. Ҳар нима дейишим мумкин. Лекин жароҳатим кутилмаганда бўлди.

- Айрим ўйинларда 90 дақиқа ўйнашингиз шарт эмас. Бу ҳақда ўйлаганмисиз?

- Ўзимни яхши ҳис қилсам, қанча керак бўлса, шунча ўйнайман. Ўзимга чеклов ўрнатишимга ҳожат йўқ. Мураббий мени майдондан олмоқчи бўлса, ўрнимга бошқа футболчи туширади. Кераксиз нарсани қўзғашнинг ҳожати йўқ.

- Тикланиш учун Аргентинага борасизми, ҳаяжонмаслик учун? 2014 йилни майдонда бошлашни режалаштирганмисиз?

- Аргентинага боришим ёки бормаслигим ҳақида аниқ бир гап айта олмайман. Асосий мақсадим майдонга қайтиш. Аммо қачонки бунга тайёр бўлсам, қайтаман.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 11:17, 23.11.2013.
Ўқилди: 2449 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.