"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Дэвид Мойес жамоа фахрийси Райан Гиггз футболчи сифатида жамоа билан шартномасини яна бир йилга узайтириши мумкинлигини айтиб ўтди.
"Райан Гиггзнинг ўйинини кузата туриб, ушбу футболчи фаолиятини якунлаш арафасидаги ўйинчи эканига ишонгим келмайди. У кучга тўла ва майдонда кўпгина рақибларга ўрнак бўла олади. Райан "Манчестер Юнайтед" билан шартномани яна бир йилга узайтириши мумкин. Мен бундай вариантни инкор қилмайман. Бу ҳақидаги қарор мавсум сўнгида қабул қилинади. Райаннинг ёшида шартномани ярим йил аввал тузиш шарт эмас. Ҳар қандай ҳолатда ҳам биз ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришимиз керак", дейди Мойес.