"Зенит" ярим ҳимоячиси Роман Широков мавсум сўнгида эркин агентга айланади ва уни сафида кўришни истаётган жамоалар сони анчагина.
Россия терма жамоасининг 32 ёшли аъзосига «Локомотив», «Краснодар» ва ЦСКА қизиқиш билдиришмоқда. Армиячилар ўзларининг тарбияланувчилари учун ўз трансфер сиёсатларида истисно қилишлари мумкин. Маълумки, ЦСКА ёши 30дан ошган футболчини ўз сафига қабул қилмайди.
Аввалроқ, "Зенит" Широков билан шартномани узайтирмасликка қарор қилгани ҳақида хабарлар тарқалганди.