"Барселона" футболчиси Лионель Мессининг фикрича ЕЧЛ мусобақасида "Реал" ва "Бавария" каталонияликларнинг асосий рақобатчиси бўлади.
— Испания чемпионатининг сўнгги қисмини қандай тасаввур қиласиз?
— "Барселона" учун муваффақиятли бўлишини тасаввур қиляпман. Боиси, биз мусобақа жадвалида яхши ўринда кетяпмиз. Янги йил байрамидан кейин мавсумнинг энг муҳим қисми бошланади. Ҳал қилувчи баҳсларда яхши иштирок этиш учун бор кучимиз билан ишлаймиз.
— Қайси жамоалар ЕЧЛда "Барса"нинг асосий рақиблари ҳисобланади?
— Биринчи навбатда "Реал" ва "Бавария". Шунингдек, яхши савиядаги бошқа жамоалар ҳам бор. Чемпионлар лигасида рақобатбардош жамоалар жуда ҳам кўп ва унда ғолиб чиқиш жуда қийин.
— Сизни кўпроқ нима безовта қилади: жароҳатингизми ёки жароҳатингиз ҳақида барчанинг гапираётганими?
— Мен ҳақимда нима гапиришаётгани мени кўп ҳам қизиқтирмайди. Бу нарса менга таъсир кўрсатмайди. Қандай воқеа содир бўлмасин, мен ҳақимда барча гапиришига ўрганиб қолганман. Бу борада босимни ҳис қилмаяпман. Жамоадошларимга майдонда ёрдам бера олмаётганимдан афсусдаман. Лекин бу жиддий жароҳат эмас, майдонга қайтиш учун иштиёқим юқори.