Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма 1-0 Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче 0-3 Комо
27/12 19:00 Торино 1-2 Кальяри
27/12 20:00 Арсенал 2-1 Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд 4-1 Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли 0-0 Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм 0-1 Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе 1-1 Лацио
27/12 22:30 Челси 1-2 Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер

Агуэро «Реал»га ўтадими? Қишки трансфердан ким нимани кўзлаяпти?

Баҳо:
+1 | -

Январь ойи яқинлашгани сари трансфер ҳақида гап-сўзлар урчиши кўпаяди. Мана, ҳар доимгидек инглиз матбуоти бу ҳақда биринчилардан бўлиб бонг уриб чиқди. Кўрайлик-чи, ким кимни ўз сафида кўришни истаяпти экан.

"Тоттенхем" "Фиорентина" ҳужумчиси Жузеппе Россини сотиб олмоқчи. Шунингдек, Андре Виллаш-Боаш учун яна бир ой вақт қолган бўлиши ҳам мумкин. Унинг ўрнига Гуус Хиддинк ёки Фабио Капелло келиши гумон қилиняпти.

"Астон Вилла" клуби "ПСВ Эйндховен" ҳужумчиси Юрген Локадиони сотиб олиб, ўзларининг юлдузи Кристиан Бентекени сотиши мумкин.

"Челси" футболчиси Эшли Коул АҚШ томонларга, "Нью-Йорк Ред Буллс" ёки "ЛА Гэлакси"га ўтиб кетиши мумкин.

"Манчестер Юнайтед" клуби "Данди Юнайтед" жамоаси ярим ҳимоячиси Райан Гоулд учун 3 миллион фунт ва қўшимча уч марта ўртоқлик учрашувини ваъда қилишмоқда.

Мика Ричардс ўз фаолиятини сақлаб қолиш учун "Манчестер Сити"ни тарк этиши катта эҳтимол.

"Сандерленд" футболчиси Жи Донг Вон учун Германиянинг "Гамбург", "Штутгарт", "Фрайбург" ва "Монхенгладбах" жамоалари харидор.

"Арсенал" ва "Тоттенхем" эса "Базел" марказий ҳужумчиси Фабиан Шарга қизиқиб қолишган.

"Вест Хем" "Сток Сити" ҳужумчиси Кенвайн Жонсни ўз сафида кўришни истайди.

"Миддлсбро", "Бернли" ва "Уиган" "Челси" ҳужумчиси Патрик Бемфордни сотиб олиш ниятида.

"Челси" эса инглиз трансфер бозорини роса қиздиради шекилли. Чунки клуб "Саутгемптон" ҳимоячиси Люк Шоу учун 30 миллион фунтдан кечмоқчи.

Мадриднинг "Реал" жамоаси президенти Флорентина Перес эса қишда бўлмаса ҳам, ёзда Серхио Агуэрони 48 миллион фунт стерлингга сотиб олишни режалаштирмоқда.

"Арсенал" "Вест Бромвич" ярим ҳимоячиси Юсуф Мулумбуни ўз сафига қўшишни истайди.

"Ливерпуль" жамоаси қизиқаётган Хавьер Пасторега "Рома" ва "Лион" ҳам қизиқиш билдирган.

Манба: www.fapl.uz
Киритилди: 16:54, 01.12.2013.
Ўқилди: 2873 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.