Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

АПЛ. «Ньюкасл» 41 йиллик танаффусдан кейин «Олд Траффорд»да ғалаба қозонди

Баҳо:
+-1 | -

Ҳозиргина Англия чемпионати 15-туридан ўрин олган «МЮ» ҳамда «Ньюкасл» жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди. Алан Пардю жамоаси тарихий ғалабани тантана қилди. «Ньюкасл» охирги марта 41 йил аввал «Олд Траффорд»да ғалаба қозонган эди. «МЮ» эса рақибларига тарихий ғалабаларни тақдим этишда давом этмоқда. Ўтган турда «Эвертон» 21 йиллик танаффусдан кейин Манчестерда ғалаба қозонганди.

Ўйинни барча футболчилар ва мухлислар 5 декабр куни 95 ёшида оламдан ўтган ЖАРнинг биринчи қора танли президенти, тинчлик йўналишида «Нобел» мукофоти лаурияти Нелсон Манделлани ёдга олиш билан бошлади. Уни бутун стадион бир дақиқалик қарсаклар билан олқишлади.

Ўйинни жамоалар анчагина хотиржам бошлашди. Сабаб аниқ: ўтган турда ҳар икки жамоа ҳам имкониятни бой беришганди. «МЮ» ўз майдонида «Эвертон»га мағлуб бўлган бўлса, «Ньюкасл» меҳмонда «Суонси»га 3:0 ҳисобида мағлуб бўлган эди. Шу сабаб ўйин эҳтиёткорлик руҳида бошланди. Дэвид Мойес ҳужумда анчадан буён майдонга тушмаган Робин ван Перси ва Хавьер Эрнандес жуфтлигини туширди.

11-дақиқага келиб илк «МЮ» илк хавфли вазиятни юнага келтирди. Рақиб жарима майдончасида юзага келган тартибсизликдан майдон эгалари фойдалана олишмади. Қатор зарбаларга аниқлик ва куч етишмади. Эътиборлиси, бугунги ўйинда Нани қанотда эмас майдон марказида ҳаракат қилди. Фил Жонс эса янги позициясига анча кўникиб қолганини кўрсатди. Таянч ярим ҳимоячиси тез-тез майдон маркази яқинида кўриниш бериб турди. Аднан Янузай ҳам ўнг қанотда жуда фаол ҳаракат қилди.

1972 йилдан буён «Ньюкасл» «МЮ»ни меҳмонда мағлуб этмаган эди. Лекин охирги йиллардаги «Ньюкасл» билан ҳозиргисини солиштириб бўлмайди. Улар ҳар жиҳатдан «МЮ»га жиддий қаршилик кўрсатишди. Биринчи бўлимнинг жуда катта қисми майдон марказида кечди. Қўмондонлар асосий эътиборни мудофаага ва марказни эгаллашга қаратишди. Натижада, мухлислар зерикиб қолишди. Яккакурашларнинг ҳаммаси марказда кечди. Бир вақтлар «Weston» чойини реклама қилган Игнатий Нестеров дарвозада чой ичиб ўтирарди. Ўйиннинг биринчи бўлимида ҳар икки дарвозабон ҳам «чой ичиб ўтиришди». Фақатгина қўшиб берилган дақиқаларда Давид де Хеа дарвозабон эканини эслаб қолди ва иккиталик сейвни аламга оширди. Шу тариқа биринчи бўлим зерикарли тарзда якунланди.

Иккинчи бўлимни «МЮ»ни бир қадар фаол бошлади. 49-дақиқада Рафаэль қанотдан ажойиб тўп узатишини амалга оширди, лекин ҳимоячилар ва дарвозабон жуда яхши ҳаракат қилишди. Бир дақиқа ўтиб «Ньюкасл» ҳимоячилар хатога йўл қўйишди. Офсайд зонасида жуда аниқ ўйнаган Чичарито ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб борди ва зарба берди, бироқ Тим Крул тўпни қайтарди. Давом этган ҳужумни Аднан Янузай зарба билан якунлади. Бу гал ҳам Тим Крул жуда ишончли ҳаракат қилди ва ҳужумни бартараф қилди. 55-дақиқага келиб ҳакам хатога йўл қўйди деёлмаймиз, лекин дарвоза орқасида ҳам ҳакамлар керак эканига яна бир бор ишонч ҳосил қилдик. Бурчакдан етказиб берилган тўпни Эвра бош билан дарвоза томон йўллади. Дарвозага устунига тегиб тўр томон йўналган тўпни Анита қўли билан қайтарди, лекин ҳакам бу вазиятни кўриши мумкин эмасди. Андре Маринерни бу ҳолатда айблашга ҳаққимиз йўқ. Шундай қилиб «МЮ» ҳисобни очиши мумкин бўлган вазиятда омад улардан юз ўгирди.

61-дақиқага келиб ўйинда ҳисоб очилди. Чап қанотда Патрис Эвра Сисоккони ўтказиб юборди. У эса тўпни жарима майдончасига ажойиб тарзда етказиб берди. Ҳимоячилардан ҳоли қолган Йоҳан Кабай аниқ зарбаси билан тўпни олис бурчакка жойлаб қўйди. Бу вазиятда марказий ҳимоячилар ҳамма айбни ўз зиммаларига олишлари мумкин. 71-дақиқага келиб ван Перси гол урди, лекин ўйиндан ташқари ҳолатдан. Қанот ҳаками вазифасида ишлаган хоним вазиятни тўғри баҳолади ва байроқчасини қўрқмай кўтарди. Бу кеча тарихда жуда кам кузатилган воқеага гувоҳ бўлдик. «Олд Траффорд»да мухлислар ўйин тугашига 10 дақиқа қолганида ортга қайтишди. Улар иродали «МЮ» энди йўқ эканига ишонишди.

Англия чемпионати
15-тур

Манчестер Юнайтед – Ньюкасл 0:1
Гол:
Кабай (61).
Манчестер Юнайтед: Де Хеа, Рафаэл (Валенсия, 77), Дж. Эванс, Видич, Эвра, Клеверли (Андерсон, 69), Джонс, Нани (Заа, 68), Янузай, Х. Эрнандес, ван Перси.
Ньюкасл: Крул, Дебюши (Янга-Мбива, 83), Уильямсон, Колоччини, Сантон, Кабай (Ш. Амеоби, 78), Анита, Сиссоко, Тиоте, Гуффран (Бен Арфа, 57), Реми.
Огоҳлантириш: Кабай (9).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 19:41, 07.12.2013.
Ўқилди: 4011 марта.
Фикрлар: 33 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.