"Челси" "Бенфика" яримҳимоячиси Неманья Матич билан қизиқмоқда, деб ёзади Daily Mail.
Бундан ташқари, хабарларга қараганда, лондонликлар аллақачон серб футболчиси билан музокарани ҳам бошлаб юборишган.
Эслатиб ўтамиз, Матич "кўклар" сафида 2009-2011 йиллар давомида тўп сурган. Унинг бу сафарги трансфери суммаси 25 миллион фунт стерлингни ташкил этиши кутилмоқда.