Кириш Регистрация
30/09 00:00 Атлетико 1-1 Реал Мадрид
30/09 17:30 Франция 2-1 Парагвай
30/09 20:00 Қозоғистон 1-6 Аргентина
30/09 21:00 Ас-Садд 2-0 Истиқлол
30/09 21:00 Персеполис 1-1 Пахтакор
30/09 21:00 Ал-Васл 0-2 Ал-Аҳли (СА)
30/09 23:00 Ан-Наср (СА) - Ар-Райян
30/09 23:45 Парма 2-3 Кальяри
01/10 00:00 Вильярреал 3-1 Лас-Пальмас
01/10 00:00 Борнмут 3-1 Саутгемптон

Италия чемпионати. «Сан-Сиро»даги драма. «Милан» – «Рома» 2:2

Баҳо:
+ | -

Италия чемпионати 16-турининг охирги ўйини ҳам ўз ниҳоясига етди. «Милан» ўз майдонида «Рома»ни қабул қилди ва ўйин 2:2 ҳисобида ўз ниҳоясига етди.

Италия чемпионатини кучсиз дейдиганлар мана бу учрашувни томоша қилишсин. Бунақа драматик баҳсларни ўша Испания ва Англия жамоалари ҳам бера олишмайди. Италия футболи ҳамон ўз номига эга эканини ушбу ўйин исботлади.

Мухлисларимиздан бири хабарларга қолдирилган изоҳда «Троя» филмини эслаган эди. Бу ўйин худди ўшандай драматизмни ўз ичига жамлади. Фақат алоҳида кўрсатадиган Аҳил ёки Одиссейни кўрсата олмаймиз. Ўйин қаҳрамони деб «Рома»нинг етакчисига айланиб бораётган Кевин Стртотманни келтириш мумкин. У битта голга ва битта голли узатмага муаллифлик қилди. Бундан ташқари Тоттининг ўринини билдирмаган ҳолда етакчилик қилди. Ўйинга ҳакам томонидан қўшиб берилган дақиқаларда Балотелли ҳам қаҳрамон бўлиши мумкин эди, лекин у жуда қулай имкониятдан фойдалана олмади.

Италия чемпионати
16-тур

Милан – Рома 2:2
Голлар:
 Сапата (30), Мунтари (77) – Стротман (52, пенальти), Дестро (13).
Милан: Аббьяти (Габриэл, 46), Бонера, Мунтари, Сапата, Де Шильо, Н. де Йонг, Поли (Матри, 66), Монтоливо, Кака, Эмануэлсон (Дзаккардо, 89), Балотелли.
Рома: Де Санктис, Майкон, Бенатия, Кастан (Н. Бурдиссо, 44), Додо, Де Росси, Брэдли, Ляйич (Флоренци, 81), Стротман, Жервиньо, Дестро (Тотти, 64).
Огоҳлантиришлар: Де Росси (11), Габриэл (50), Монтоливо (73), Кака (73), Балотелли (83), Стротман (84).

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 02:38, 17.12.2013.
Ўқилди: 4749 марта.
Фикрлар: 29 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.