"Актобе" клубининг 27 ёшли ярим ҳимоячиси Марат Бикмаев жамоанинг Қозоғистонда ўтаётган биринчи йиғинини ўтказиб юборади.
Хабарингиз бор, Бикмаев якунланган мавсум ўрталарида тиззасидан жароҳат олиб, Москвада жарроҳлик амалиётидан чиқарилганди. Мавсум сўнгида у 1-2та ўйинда захирадан майдонга тушганди. Мюнхенда ўтказилган қўшимча тиббий пайтида футболчи ҳозирча дам олиши кераклиги ҳақида айтилган.
Марат жамоанинг хорижда ўтказиладиган иккинчи йиғинидан иштирок этиши мумкин.