"Милан" жамоаси Кристиан Аббьятининг ўрнини босиши мумкин бўлган дарвозабон қидирмоқда.
"Россонерлар" скаутлари эътиборини "Арсенал" клубининг "Палермо"дан ижарага олинган италиялик посбони Эмилиано Вивиано тортди. У лондонликларнинг асосий таркиби қайдномасига кирмаётган бўлса-да, "Милан" уни жамоага таклиф қилмоқчи.
Вивианога "Болонья" ҳам қизиқиш билдираётгани ҳақида маълумотлар ҳам бор.