Лондоннинг «Арсенал» клуби «Порту» ҳужумчиси Жексон Мартинесни ўз сафига қўшиб олмоқчи.
Лондон суперклуби ҳужум чизиғини қишки трансфер вақтидаёқ кучайтиришни ният қилган. Арсен Венгер олдинги чизиқда Оливье Жируга рақобатчи йўқ эканидан хавотирда.
Мартинес жорий мавсумда 25 ўйинда майдонга тушган ҳолда 16 марта гол муаллифига айланиб улгурди. Колмубия терма жамоаси футболчисига «Боруссия Д» ҳам қизиқиш билдирмоқда.













