"Милан" "Порту" яримҳимоячиси Фернандо Режесга қизиқиш билдирмоқда. Transfermarkt`да 15-17 миллион еврога баҳоланган 26 ёшли бразилияликнинг "аждарлар" билан шартномаси шу йил ёзда якунига етади. Миланликлар ўйинчи билан ҳозирдан келишиб олиш билан уни бепул қўлга киритишмоқчи.
Аммо вице-президент Галлиани уни январдаёқ сотиб олиш керак деб ҳисоблайди.
Аввалроқ ушбу ўйинчи ҳақида "Интер", "Ювентус" ва "Наполи"га боғлиқ хабарлар чиққанди.