Москванинг «Спартак» клуби 27 ёшли ярим ҳимоячи Эйден Макгидини Англиянинг «Эвертон» клубига сотиб юборди. Бу ҳақда «Спартак» расмий сайтида хабр берилди.
Ирландия терма жамоаси футболчиси «Спартак»да 2010 йилдан буён ҳаракат қилади. Бу вақт давомида 93 ўйинда қатнашган ва 13 марта гол муаллифига айланган.













