«Фулҳэм» ҳужумчиси Брайн Руис фаолиятини Голландиянинг «ПСВ» жамоасида давом эттиради.
Футболчи жорий мавсум охирига қадар ижара асосида «ПСВ»да ўйнайди. Бу голландларга 950 минг еврога тушди.
Жорий мавсумда Руис Англия чемпионати доирасидаги 12 ўйинда майдонга тушга ва битта голга муаллифлик қилган.













