Мадриднинг «Реал» клуби дунёдаги энг ашаддий мухлисларини аниқлашни режалаштирмоқда. Бу борада «Бланкос»га бош ҳомий Emirates ва Google+ кўмаклашади.
Клуб бутун дунё бўйлаб Google+'да саҳифаси бўлган мухлислар ичида ўзига хос танлов ўтказади. Бу саккиз ҳафта давом этади. Бу вақт давомида мухлислар ўз саҳифаларида «Реал»ни қай даражада севишларини исботлашлари керак бўлади. Белгиланган вақт якунлангач саккиз нафар мухлис танлаб олинади ва улар билан суҳбат ўтказилади. Шу тарзда беш нафар ғолиб аниқланади. Улар Мадридга боришлари ва клуб юлдузлари билан учрашишлари мумкин бўлади.
Яқинда Emirates тўққиз ёшли болакайнинг «Реал» юлдузлари билан учрашиш орзуси борлигини билгач унинг орзусини амалга оширган эди. Шундай экан бу танловда ғолиб бўлиш учун барча «Реал» мухлисларида имконият бор.