Англиянинг «Манчестер Сити» клуби Jaguar энергетик ичимлик ишлаб чиқариш бренди билан шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар берилди.
3 феврал куни расмий шартнома имзоланади ва «Сити» мухлислари «Челси»га қарши ўйинда стадион дўконлари растасида Jaguar ичимлигини харид қилишлари мумкин бўлади.
Бу каби шартномалар Британия футболи тарихида ҳали бўлмаган экан.