Франциянинг «ПСЖ» жамоаси ёзда «Ювентус» ярим ҳимоячиси Пол Погбани сотиб олишга ҳаракат қилади. Италия матбуотининг хабар беришича, парижликлар футболчи учун ёзда 60 миллион евро атрофида таклиф қилиши мумкин.
Хабарингиз бор, «Юве» Погбанинг ўрнида ҳаракат қилувчи Фредди Гуаринни деярли ўз сафига қўшиб олди.













