«Бавария» марказий ҳимоячиси Бомфис Данте Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоасига ўтади. Бу ҳақда Fox Sport хабар бермоқда.
Манбада трансфернинг баҳоси ҳақида ҳеч нима дейилмаган. Гап шундаки, телеканаллардан бирида Данте «Мен «Бавария» футболчисиман, лекин «МЮ»нинг қизиқишини ҳурмат қиламан» деган эди. Шу гапдан кейин Данте «МЮ» «кўчиб ўтди».
Хабарингиз бор, ўтган йили айнан шу сайт «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг ўлгани ҳақида хабар тарқатган эди.













