«Манчестер Юнайтед» ҳужумчи Уэйн Рунини «Челси»га сотишдан бош тортди. Goal.com нашрининг хабар беришича, «Челси» Англия терма жамоаси ҳужумчиси учун 30 миллион фунт таклиф қилган.
Хабарингиз бор, ўтган мавсумда ҳам «Челси» Рунига қармоқ ташлаб кўрган эди. Жорий мавсумда Руни Англия чемпионати доирасидаги 17 учрашувда майдонга тушиб, 9та голга ва 11та голли узатмага муаллифлик қилган.













