«Монако» жиддий жароҳат олган Радамэль Фалькаонинг ўрнига янги ҳужумчи изламоқда. Франция матбуотининг хабар беришича, клуб «Зенит» ҳужумчиси Халкга қизиқиш билдирмоқда.
Хабарингиз бор, Халк ва Фалькао аввалроқ «Порту»да бирга ҳаракат қилишган. Ўтган ёзда ҳам князлик жамоаси Бразилия терма жамоаси ҳужумчисини харид қилмоқчи эди.













