Кириш Регистрация
14/03 00:45 Торино 4-1 Парма
14/03 01:00 Алавес 1-1 Вильярреал
14/03 18:00 Жирона - Атлетик Бильбао
14/03 19:00 Интер - Аталанта
14/03 20:00 Сандерленд - Брайтон
14/03 20:00 Бёрнли - Борнмут
14/03 20:15 Атлетико - Хетафе
14/03 22:00 Наполи - Лечче
14/03 22:30 Челси - Ньюкасл
14/03 22:30 Арсенал - Эвертон
14/03 22:30 Реал Овьедо - Валенсия
15/03 00:45 Удинезе - Ювентус
15/03 01:00 Вест Хэм - Манчестер Сити
15/03 01:00 Реал Мадрид - Эльче
15/03 16:30 Верона - Женоа
15/03 18:00 Мальорка - Эспаньол
15/03 19:00 Ноттингем Форест - Фулхэм
15/03 19:00 Ман. Юнайтед - Астон Вилла
15/03 19:00 Кристал Пэлас - Лидс
15/03 19:00 Пиза - Кальяри
15/03 19:00 Сассуоло - Болонья
15/03 20:15 Барселона - Севилья
15/03 21:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
15/03 22:00 Комо - Рома
15/03 22:30 Бетис - Сельта

ЎФФ терма жамоаларга футболчиларни жалб қилишнинг янги тартибини ишлаб чиқади

Баҳо:
+ | -

Кеча ЎФФда терма жамоаларнинг янги иш режасини тузиш юзасидан мажлис ўтказилди. Унда Мираброр Усмонов терма жамоаларга футболчи жалб қилишда "маҳаллийчилик, таниш-билишчилик ва уруғ-аймоқчилик ҳолатларига йўқ қўйилмаслиги" ҳақида тўхталгач, ЎФФ ижроқўми аъзолари бу масалани бир овоздан қўллаб-қувватлади ва Қарор қабул қилди.

Унга кўра, бу каби иллатларни олдини олиш ва назорат қилиш учун 1 февралга қадар бир неча мутахассислардан иборат гуруҳ тузилади ва Ўзбекистон миллий терма жамоаларига номзод футболчиларни жалб қилишнинг янги тартиби ишлаб чиқилади. Шунингдек, ЎФФ ижроқўми йиғилишида кун тартибидан ўрин олган яна бир нечта масалалар юзасидан Қарорлар қабул қилинди.

Улар орасида ФИФА ва ОФК регламентига тўла жавоб бера оладиган, замонавий ва ҳашаматли футзал саройини қуриш бўйича ҳам қарор чиқарилган.

Шунингдек, болалар-ўсмирлар футболини ривожлантириш мақсадида Ўзбекистон Футбол Федерациясида янги бошқарма ҳам ташкил этилади.

Мажлис якунида, 1 февралгача бўлган муддат ичида юқоридаги барча структуралар ЎФФ Котибиятига иш режаларини топширишлари белгилаб қўйилди.

Манба: www.twitter.com/UzbekistanFF
Киритилди: 11:08, 26.01.2014.
Ўқилди: 6943 марта.
Фикрлар: 39 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.