«Барселона»нинг янги президенти Йозеф Бартомеу кутилмаганда клуб «Боруссия М» дарвозабони Марк-Андре Тер Штеганни сотиб олмаслигини таъкидлади.
«Тер Штеган? Жуда зўр дарвозабон. Тўғри, уни ўз сафимизга қўшиб олиш ҳақида ўйлаб кўрганмиз, лекин айни вақтда биз бошқа вариантларни кўриб чиқмоқдамиз»,- дейди Бартомеу.
Хабарингиз бор, аввалроқ Тер Штеганнинг «Барселона» билан оғзаки шартнома имзолагани маълум қилинган эди.













