Англиянинг «Манчестер Юнайтед» жамоаси Германия термаси ярим ҳимоячилари Марко Ройс ва Тони Кроосга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда Тhе Теlеgrаph хабар беради.
«МЮ» улардан бирини ёзда ўз сафига қўшиб олиши мумкин. Таъкидлаш жоизки, Дэвид Мойес икки кун давомида Германияда бўлди ва «Бавария» ҳамда «Боруссия»нинг ўйинларини стадиондан кузатди.













