«Монако» ҳужумчиси Лассина Траоре фаолиятини «Эверон»да давом эттиради. Бу ҳақда клуб расмий твиттери хабар бермоқда.

Манбада айтилишича, футболчи мавсум охирига қадар ижара асосида Англияда ўйнайди.
Эслатиб ўтамиз, Траоре Россиянинг «Анжи» жамоасидан «Монако»га ўтган, лекин князлик жамоаси уни мавсум охирига қадар бошқа жамоага ижарага беришга қарор қилди.













