«Манчестер Юнайтед» ярим ҳимоячиси Луис Нани «Интер»га ўтишга яқин турибди. Бу ҳақда Sky Italia хабар бермоқда.
Манбада айтилишича, музокаралар деярли якунланган ва эртага ниҳоясига етадиган трансфер ойнасигача Нани Италияга кўчиб ўтади.
Таъкидлаш жоизки, Нани мавсум бошида «МЮ» билан шартномасини 5 йилга узайтирган эди.













