Дортмунднинг "Боруссия" клуби ҳужумчи Адриан Рамос ҳариди масаласида "Герта" билан музокаралар олиб бормоқда.
Дортмунд клуби берлинликлар билан 2015 йилгача амал қиладиган шартномага эга колумбиялик футболчини ёзда ўз таркибида кўрмоқчи.
Bild хабарида айтилишича, трансфер амалга ошиши барча нарса шай, фақат маблағ масаласида келишувга эришсалар бас. "Герта" ўз етакчисини 8-10 миллион еврога пуллашни мўлжалламоқда.
Мавсумда Рамос Бундеслиганинг 18 ўйинида 11та гол урган.













