Испания кубогининг чорак финал жавоб ўйинларининг сўнггисида "Расинг" клуби аъзолари "Реал Сосьедад" билан ўйнашдан бош тортди.
Ўйинчилар учрашувларнинг биринчи дақиқасида клубнинг маошлардан қарздорлигига қарши эканликларини билдириб, ўйинни тўхтатиб қўйганлар. Улар майдон марказида айлана бўлиб тураверишгач, учрашув бош ҳаками ўйинни якунлашга мажбур бўлган. Шундан сўнг футболчилар уларни олқишлари билан қўллаб-қувватлаётган мухлислари олдига боришган.
"Реал Сосьедад" аъзоларининг ўйин ўтказилмаган бўлса-да, рақиблари қўлини сиқиб қўйишгани эътиборга молик.
Энди "Расинг"га техник мағлубият ёзилади. Хабарингиз бўлса, илк ўйин "Реал Сосьедад"нинг 3:1 ҳисобидаги ғалабаси билан якун топганди.