"Расинг президенти Анхель Лавин ва клуб директорлар кенгашининг барча аъзолари ўз лавозимларидан озод этилди. Ушбу қарор клуб акционерлари учрашувида қабул қилинган. Шунингдек, Лавин устидан "Фирибгарлик" моддаси билан жиноий иш қўзғатилган.
Хабарингиз бор, "Расинг" футболчилари Испания кубогининг чорак финали доирасида "Реал Сосьедад"га қарши жавоб ўйинида майдонга тушишган, ўйнашдан бош тортгандилар. Уларнинг бу ҳатти-ҳаракатларининг сабаби - узоқ вақтдан буён маош олмаётганлари.
Устига устак, клуб 3 минг евро жаримага ҳам тортилган ва кейинги йилги Испания кубоги баҳсларидан ҳам четлатилган.
Клубда янги президент этиб жамоанинг собиқ ўйинчиси, клуб сафида 300га яқин ўйинларда майдонга тушган Хуан Антонио тайинланган.
Қайд этиш ўринли, айни пайтда жамоа учинчи дивизион турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда.