"ПСЖ" УЕФАнинг Лоран Бланни ЕЧЛ доирасидаги бир учрашувга дисквалификация қилиш ҳақидаги қарори юзасидан норозилик билдирди.
Эслатиб ўтамиз, мутахассис УЕФА тартиб-интизом қўмитаси қарорига кўра Лиссабоннинг "Бенфика" клубига қарши ўйиндаги ҳаракатлари учун жазоланганди.
Шу тариқа, 18 феврал куни "Байер"га қарши ўйинда жамоасини бевосита бошқара олмайди. Бундан ташқари, 1нга 10 минг евро жарима ҳам солинган.