"Барселона" раҳбарияти голландиялик афсонавий футболчи Йохан Кройф билан муносабатларни қайта йўлга қўймоқчи. Хабарингиз бор, жамоанинг собиқ президенти Сандро Росселнинг Кройф билан муносабатлари яхши эмасди.
"Биз аллақачон Кройфга яқин кишилар билан алоқага чиқдик. Суҳбатни давом эттиряпмиз. Кройф - биз ва бизнинг клуб учун жуда муҳим инсон. Аста-секин барчаси ўз изига тушиб кетади", - деди "Барса"нинг янги раҳбари Хосеп Мария Бартомеу.