Москванинг «Локомотив» клуби Сенегал терма жамоаси ҳамда «Нюкасл» ҳужумчиси Паписс Сиссени сотиб ололмади. Бу ҳақда рус матбуоти хабар бермоқда.
Манбада айтилишича, руслар футболчи учун расмий таклиф юборишган, лекин рад жавоби олинган.
Жорий мавсумда Сиссе Англия чемпионати доирасида 19та ўйинда майдонга тушган.













