«ПСЖ»нинг собиқ спорт директори Леонардо жамоага қайтиши мумкин. Бу ҳақда Франция матбуоти хабар бермоқда.
Манбада айтилишича, у ёзда Парижга қайтиши мумкин. Хабарингиз бор, Леонардо ҳакам Александр Кастрони ҳақорат қилгани учун 2014 йилнинг 30 июнига қадар дисквалификация қилинган эди. Кейинчалик у жамоадан кетди.
Леонардо 2011-2013 йиллар давомида «ПСЖ»да ишлаган ва жамоанинг янги ривожланиш босқичини бошлаб берган эди.