Каталониянинг «Барселона» клуби Украина терма жамоаси ҳамда Киевнинг «Динамо» клуби ярим ҳимоячиси Андрей Ярмоленкога қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда клуб расмий твиттери хабар беради.
Манбада айтилишича, «Барселона» агентларидан бири «Валенсия» ҳамда «Динамо» жамоалари ўртасидаги Европа лигаси ўйинини кузатишди. Улар асосан Ярмоленко ҳамда Мигел Велозонинг ўйинларига эътибор беришган.













