Каталониянинг «Барселона» клуби «Челси» ярим ҳимоячиси Оскарни ўс сафига қўшиб олмоқчи. Бу ҳақда Тhе Теlеgrаph хабар беради.
Манбада айтилишича, «Барселона» футболчига Хавининг ўринбосари деб қарамоқда. Аввалроқ «ПСЖ»нинг Оскар учун 41,5 миллион фунт таклиф қилмоқчи экани хабар қилинган эди.
Жорий мавсумда Англия чемпионати доирасидаги 26та учрашувда майдонга тушган Оскар 6та голга ва 4та голли узатмага муаллифлик қилган.













