Каталониянинг «Барселона» клуби ҳужумчи Педро Родригесни сотмайди. Бу ҳақда клуб расмий твиттери хабар бермоқда.
Манбада айтилишича, ёзги трансфер вақтида Педрога ҳар қанча таклифлар бўлмасин, жамоа уни сотмайди. Агар у бошқа чизиқда самаралироқ ҳаракат қила олса, Педронинг хоҳишига кўра позицияси ўзгартирилади.
Хабарингиз бор, Педрога «ПСЖ» клуби қизиқиш билдирмоқда.













