Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Алваро Мората ёзда жамоани тарк этиши ҳақида хабар тарқалган эди. Испан матбуотининг маълумот беришича, ҳужумчи ёзда «Арсенал»га кўчиб ўтади.
Инглиз матбуоти Мората учун курашга «Манчестер Юнайтед» жамоаси ҳам қўшилганини маълум қилди. Бу ҳақда Daily Mirror хабар бермоқда. Манбада айтилишича, Дэвид Мойес Моратани ўзи тузадиган янги «МЮ» сафида кўрмоқчи.













