«Барселона» Римнинг «Рома» клуби ҳимоячиси Меҳди Бенатияга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақда испан матбуоти хабар беради.
Манбада айтилишича, «Барселона» ҳимоячининг ўйинларини кузатмоқда ва унга ёзда таклиф юборишмоқда. Унга Карлес Пуйолнинг издоши деб қарашмоқда.
Бенатияни 18 миллион еврога баҳолашмоқда.













