Кеча Озарбойжон кубоги мусобақасида чорак финалнинг жавоб ўйинлари бўлиб ўтди ва ярим финалда иштирок этадиган жамоалар номи маълум бўлди.
Бокунинг "Нефтчи" жамоаси ўз майдонида "Интер"ни қабул қилди. Ўйинда ҳисоб очилмаган бўлса-да, ярим финалга "Нефтчи" йўл олди. Биринчи учрашувда 1:1 ҳисоби қайд этилганди. Баҳодир Насимов асосий таркибда ўйинни бошлади ва бир бўлим давомида ҳаракат қилди.
"Нефтчи" ярим финалда "Равон" билан куч синашча, "Ғабала" "Хазар-Ленкоран"га қарши баҳс олиб боради. Ўйинлар 16 ва 24 апрель кунлари бўлиб ўтади.